Ҳуқуқ тартибот идораларининг ҳамкорликдаги “Жиноятчиликка қарши курашиш” тадбири доирасида, Булунғур шаҳри, «Гулистон» МФЙда яшовчи фуқаронинг яшаш хонадонида ноқонуний равишда ароқ ишлаб чиқариш цехини йўлга қўйганлиги аниқланди. Бу ҳақида Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Тадбир давомида, хонадонда 330 литр спирт, 163 дона ароқ, «Stolichniye» ва «Serebrof» номли этикеткалар, 362 та ароқ қопқоқлари, 60 ўрам шиша оғзини ёпиш учун мўлжалланган целлофанлар борлиги аниқланди ва холислар иштирокида ҳужжатлаштирилди.

Аниқланган ҳолат бўйича ИИБ томонидан терговга қадар текширув тадбирлари олиб борилмоқда.