Президент Шавкат Мирзиёев тинимсиз равишда тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш оид қарорлар қабул қилмоқда. Шундай бўлишига қарамасдан ўзи ўтирган амал курсисидан имтиёз сифатида фойдаланувчи айрирм мансабдорларга на сайловнинг қизиғи бор, на давлат сиёсатининг.

Бугунги видеолавҳамиз қаҳрамонлари Навоий вилояти Зарафшон шахридаги алолатсизлик қурбонлари – 59 нафар тадбиркорлар.

Адолатсизликка учраётган бу 59 нафар тадбиркорнинг оила аъзолари, фарзандлари, набиралари қалбида қандай туйғулар ўтмоқда бугунги кунда?

Гап шундаки Навоий вилоят прокуратураси шаҳар ҳокимининг 2021 йил апрель-май ойларидаги 59 та фармойишини ҳақиқий эмас деб топиш юзасидан маъмурий судга ариза киритди.

Шаҳар ҳокимлиги Прокуратуранинг бу келтираётган важларини асоссиз деб ҳисобламоқда.

Ўзбекистон республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ҳақидаги фармонларини амалда бажариш мақсадида Зарафшон ҳокимлиги шаҳар ҳудудида 1000 га яқин енгил конструкцияли хизмат кўрсатиш шохобчаларини ташкил этиш режалаштирилган.

Ушбу режа бўйича ҳокимиятга мурожаат қилган 139 нафар фуқарога енгил конструкцияли қурилмаларни ўрнатишга 2021 йилнинг охирги ойларида ҳокимият фармойиш чиқариб, вақтинча фойдаланишга ер участкалари ажратган.

Мана шу ер участкалари ажратилган 139 нафар фуқародан 80 нафари аллақачон енгил конструкцияли хизмат кўрсатиш шаҳобчаларини қуриб тугаллаганлар.

Лекин қўли юпқалик қилиб шахобчаларни қуриб, якунига етказа олмаган 59 нафар фуқароларга чиқарилган фармойишни бекор қилиниши ҳақида миш-миш оралаган.

Дарҳақиқат, фармойиш чиқарилганидан 4 ой муддат ўтганидан кейингина, яъни 7 июль куни Навоий вилоят прокуратураси хокимиятнинг енгил конструкцияли қурилмаларни ўрнатишга рухсат берилган 139 та фармойишни мана шу қурилиши битмаган 59 тасига фармойишини бекор қилишга протест киритган.

“Камбағални урма, сўкма, тўнини еч” деган халқ мақоли бор. Тўплаб қўйганбарча жамғармаларини сарфлаб бу қурилишга миллионлаб сўмлар сарфлаб қўйган бу кичик тадбиркорларга прокуратуранинг босими остида нима ётибди?

Тадбиркорларга босим, уларнинг фаолиятига тўсқинлик, бу давлат сиёсатига қарши ҳиёнат эканини айтганди президентимиз! Мана шу ҳиёнатни тадбиркорларнинг ҳимоя қалқони бўлиши керак бўлган прокуратура томонидан содир қилинаётганига нима дейсиз?