10-11 август кунлари Ҳиндистон Республикасининг Ўзбекистондаги элчиси жаноб Manish Prabhat бошчилигидаги делегация Андижон вилоятида бўлди. Элчига иккинчи котиби Aditi Walunj хоним ва маъданий-маърифий ишлар бўйича консул Chandra Shekhar жаноблари ҳамроҳлик қилдилар. Бу ҳақида Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ташриф давомида меҳмонлар вилоят ҳокимининг ўринбосари А. Максумов билан мулоқотда Андижон вилояти ҳамда Ҳиндистон давлати ўртасидаги инвестиция, туризм ва ижтимоий соҳалардаги ҳамкорлик алоқаларини янги босқичга олиб чиқиш юзасидан фикр алмашдилар.

Шунингдек, ҳиндистонликлар Андижон шаҳридаги Шарда университети, Заҳириддин Муҳаммад Бобур фонди ва музейининг фаолияти билан яқиндан танишиб, халқ тилида «Регистон» деб ном олган майдонда ташкил этилган бадиий хаттотлик кўргазмасини томоша қилдилар.