Ўзбекистонда йўл ҳаракати соҳасидаги қонунчилик замон талабларига мослаштирилмоқда, дея хабар берди “Ҳуқуқий ахборот” канали.

Унга кўра, Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган қонун лойиҳасида транспорт воситалари ҳайдовчиларига қулайликлар яратувчи қуйидаги янгиликлар кўзда тутилган:

ҳайдовчиларга транспорт воситасини бошқараётганда қўлларини ишлатмасдан мулоқот қилиш имконини берувчи минигарнитуралар ва бошқа техник қурилмалар орқали телефондан фойдаланиш ҳуқуқи берилмоқда.

Шунингдек, транспорт воситасини бошқараётганда телефондан фойдаланиш ҳуқуқбузарлигини жазо қўлланилгандан сўнг бир йил давомида такроран содир этилгандаги кучайтирилган жавобгарлик чораси бекор қилинмоқда;

автомобиль салонининг олд қисмига монитор (дисплей) ўрнатганлик учун маъмурий жавобгарлик бекор қилинмоқда;

ҳайдовчиларга, агарда уларнинг Ўзбекистон Республикасида берилган биометрик паспорти ёки ID-картаси ёнида бўлса, транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳужжатларни, тех. паспортни, суғурта полисини ёнида олиб юрмасдан транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқи берилмоқда;

Бунда, ушбу ҳужжатлар мавжудлиги ДЙҲХХ ходими томонидан электрон тизим орқали транспорт воситаси тўҳтатилган жойда мустақил текширилади. Мазкур янгиликни амалиётга жорий қилиш мақсадида Ички ишлар вазирлигига керакли интеграция ишларини 2021 йил 1 декабрга қадар якунлаш вазифаси юклатилмоқда.

ҳаракат тезлигини ўлчашда, тезликни ўлчайдиган махсус қурилмалар томонидан қайд этилган тезлик кўрсаткичларидан қурилмалар томонидан йўл қўйилиши мумкин бўлган соатига 5 километрлик нуқсонни айириб ташлаш бўйича қоида жорий этилмоқда.

Адлия вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ва бошқа манфаатдор ташкилотлар ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминлайди.

4-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштиради.

Давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминлайдти.

Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради. Мазкур қонун 2021 йил 1 декабрдан эътиборан амалга киритилади.