ПСЖ хўжайини Халифа бин Хамад Аль-Танининг укаси Тамима бин Хамада Аль-Тани «Барселона» нинг собиқ ҳужумчиси Лионель Мессининг Париж клубига ўтишини маълум қилди.

«Месси бошқа клублар билан музокараларни бошлади деган миш -мишлар ҳақиқатга тўғри келмайди. Ҳаммаси 100% ПСЖ билан ҳал қилинган.

Месси яқин 72 соат ичида Парижга келиши кутилмоқда», – деб ёзди Ал Тани твиттерда.

Аввалроқ, 34 ёшли аргентиналик ПСЖ билан шартнома келишилганидан кейингина Парижга учиб кетиши ҳақида хабар берилганди.