Туркияда ормон ёнғинлари давом этмоқда. Бу сафар Анталиядаги Каш туманининг Яйла Чавдир ҳудудида ўрмон майдонларида ёнғин келиб чиққан. Бу ҳақида TRT нашри хабар бермоқда.

Қайд этилишича, мазкур ҳодиса бугун соат 16:30 ларда Анталия ҳудудида содир бўлган.

Ёнғинни бартараф этиш учун ҳаводан самолёт, ўт ўчиришга ихтисослашган вертолёт ва сув пуркагичлар жалб этилган.

Ўт ўчирувчи гуруҳлар шамол таъсири билан ёйилган оловни бошқаришга ҳаракат қилаётгани айтилган хабарда.

Аввалроқ, 7 август куни ҳам шу ҳудуддаги 5 пунктда ёнғин содир бўлган эди. Ёнғин ўт ўчирувчи гуруҳ ва фуқаролар томонидан қисқа фурсатда ўчирилган,