Кейинги авлод арзон Xiaomi Redmi смартфони янги процессор ва юқори сифатли камерага эга бўлади. Ҳали расман эълон қилинмаган янгилик чакана сотувчилар томонидан ошкор қилинди, дея хабар беради GSMArena.

Ташқи томондан, Redmi 10 эски Note чизиқларини эслатиб юборади – ўрнатилган олд камера ва квадрат камера модули. Смартфон 6,5 дюймли IPS-дисплейга эга, янгиланиш тезлиги 90 Гц.

Яқинда эълон қилинган Mediatek Helio G88 процессори смартфоннинг ишлаши учун жавобгар бўлади. Бу саккиз ядроли платформа, 2,0 ГГц частотада ишлайди. Қурилма 6 Гб тезкор (оперативка) ва 128 Гб доимий хотирага эга бўлади.

Асосий камера 50 мегапиксел, 8 мегапикселли “ширик” ва иккита 2 мегапикселли сенсорлар билан тўлдирилади. Redmi 10 5000 мАч батарейка билан жиҳозланган ва у тезкор зарядланиш имкониятига эга – 18 Вт.

Смартфоннинг чиқиш санаси аниқ эмас, аммо шу ойнинг ўзида оммага тақдим қилиниши ҳам мумкин. Redmi 10 нархи тахминан 185 долларни ташкил этади.