Бугун, 5 август куни, эрталаб соат 09:00да Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасига Ангрен шаҳри 5/1 даҳасида жойлашган тўққиз қаватли уйнинг 6-қаватида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида хабар келиб тушган.

ФВВнинг ёнғин-қутқарув гуруҳлари воқеа жойига беш дақиқа ичида етиб келишди. Қутқарувчилар томонидан ёнғинни ўчириш билан бир вақтда бинонинг юқори қаватидаги фуқароларни эвакуация қилиш ишлари ҳам амалга оширилди.

Бир неча дақиқа ичида 25 нафар фуқаро хавфсиз жойга олиб чиқилиб, ёнғин соат 09:38 да тўлиқ бартараф этилган. Фалокат натижасида жабрланиш ва ҳалок бўлиш ҳолатларига кузатилмади. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар берди.

Ёнғин оқибатида хонадоннинг 50 кв.метр майдони зарарланган. Ҳозирда мутахассислар томонидан ёнғин сабаби аниқланмоқда.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован.