Бугун, 3 август куни Токио-2020да Ўзбекистон спортчиларидан 6 нафари иштирок этди. Улар: бокс, енгил атлетика, юнон-рум ҳамда оғир атлетика турлари бўйича медаллар учун ҳаракат қилишди.

Бугун иштирок этган спортчиларнинг натижалари билан танишинг:

 

Бокс – Элнур Абдураимов, Шаҳобиддин Зоиров ҳамда Райҳона Қодировалар жанг қилишди. Минг афсуски учала боксчи ҳам мағлубиятга учраб Олимпиадани тарк этди.

Енгил атлетика – Руслан Қурбонов мусобақада уч уринишда ҳам бирорта муваффақиятли уринишни амалга оширолмади ва ҳеч қандай натижа қайд эта олмади.

Юнон-рум кураши – Рустам Ассакалов илк баҳсда ғалаба қозонди, аммо иккинчи баҳсда мағлубиятга учради ва Олимпиадани медалсиз так этди.

Оғир атлетика – Акбар Жўраев медаль учун асосий даъвогарлардан эди. У дастлаб даст кўтаришда 193кг вазнни, силтаб кўтаришда эса 237кг тошни кўтарган ҳолда Олимпиада чемпионига айланди. Жўраев ушбу натижаси билан Олимпиада рекордини ҳам ўрнатди.

Эслатиб ўтамиз, Акбар Жўраевнинг олтин медали Ўзбекистон спорт делегациясининг 3 учинчи медали бўлди. Аввалроқ Улуғбек Рашитов (олтин) ҳамда Давлат Бобонов (бронза)лар ҳам медални қўлга киритишган эди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован.