“Бугунги “профессионал журналистика”да контекстдан узиб олиб, “хайп” ясаш – ожизлик ва уқувсизлик белгисидир. Бу фақат қуруқ араванинг шовқинидан бошқа нарса эмас. Жумладан, Effect.uz нинг “Миллий тикланиш” партияси раҳбари Aлишер Қодировнинг “Кардинал ўзгариш” ҳақидаги фикрларини асосий контекстдан узиб олиб, тескари айлантиргани журналистнинг соҳада нақадар “бечора” эканлигидан далолат. Инсонни давлатга хизмат қилишида кардинал ўзгариш дегани – инсонлар аввалгидек давлатга хизмат қилишида ўзгариш бўлди дегани! Aслида Aлишер Қодировнинг асосий фикрлари қандай бўлган эди?”

Бу “Миллий тикланиш” демократик партиясининг Еffect.uz сайтининг  мана бу видеосига жавоби эди.

Энди 2019 йилнинг 1 ноябрь куни электрон ОАВ сифатида 1323 рақами билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида рўйхатдан ўтказилган Effect.uz  нашри ҳолатни шундай изоҳлайди:

Журналист Расул Кушербаевга қуйидагича савол берган:

“Алишер Қодиров давлат инсонга эмас, инсон давлатга хизмат қилади деган кардинал бурилиш бўлди деб айтиб ўтди. Яъни, раҳбарлар муаммоларни уйма-уй юриб, ҳал қилиш системаси дегандек. Бу ҳақда қандай фикрдасиз?”

Эътибор берган бўлсангиз юқорида Алишер Қодиров айтганидек,  раҳбарлар муаммоларни уйма-уй юриб, ҳал қилиш системаси ҳақида деган жойи ҳам бор. Бу борада Расул Кушербаевдан шахсий фикрларини сўраган.

Қодиров эса “Aksent” лойиҳасидаги суҳбатда: “Журналист билан Расул иккаласи бир масалани муҳокама қилишди “Ўзбекистонда инсонни давлатга хизмат қилиши ҳақидаги принципини қўллаяпти Алишер Қодиров. Ўзбекистонда шунақа ҳолат бўлди, Алишер Қодиров шуни ҳимоя қиляптики, инсон яна давлатга хизмат қилсин деган фикрни айтяпти. Бу Автократия. Мана, Алишер Қодировнинг фикри деган масалада айтишаяпти” – дея гапирди.

Биринчидан, бу ерда журналист Автократия ҳақида сўрамаган. Қўшимчасига, Қодиров айтган раҳбарлар муаммоларни уйма-уй юриб, ҳал қилиш системаси ҳақида Кушербаевнинг фикрларини билишга уринган. Иккинчидан, Effect.uz  мухбири Алишер Қодиров Автократияни ҳимоя қиляпти деб бир оғиз  гапирмаган бўлса-да, Қодировнинг ўзи  “журналист билан Расул иккаласи” – дея қўшиб кетган.  “Давлат инсонга эмас, инсон давлатга хизмат қилади деган кардинал бурилиш бўлди” – дея гапирган гапи хато кетиб қолганлиги тўғрисида ҳеч қаерда изоҳ бериб ўтмаган.  Табиийки,  катта аудиторияга эга бўлган расмий ОАВ Effect.uz нашри Қодировнинг нашр номини тилга олиб гапирган “Aksent” лойиҳасидаги сўзларидан сўнг, унга жавоб бериши ҳамда Алишер Қодировнинг ҳақиқатан ҳам “давлат инсонга эмас, инсон давлатга хизмат қилади деган кардинал бурилиш бўлди” деб айтган сўзлари борлигини исботлаши керак эди. Effect.uz интернет нашри “Миллий тикланиш” демократик партияси Марказий Кенгаши раиси Алишер Қодировнинг обрўсини тушуришга уринишдан ҳеч қандай манфаатдор эмаслигини ва ҳеч қачон бундай қилмаслигини, барчага шу жумладан Алишер Қодировнинг ҳам саволларига жавоб беришга тайёрлигини ҳамда мамлакат ривожи учун хизмат қиладиган ғояларни, таклифларни оммага ёритишда фаол иштирок этишини  билдиради!

Effect.uz таҳририяти

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован.