Жорий йилнинг апрель ойида Бухоро вилояти Гиждувон туманида хам чакалок савдосининг олди олинди. Бу хақида Республика “Истиқболли авлод” ижтимоий ахборот маркази Бухоро вилояти бўлими матбуот котиби Ҳурият Аслонова Effect.uz'га маълум қилди.

Қайд этилишича, Лазиза исмли шахс 2019 йилда эри Акмал билан ўзаро оилавий келишмовчилик туфайли уйидан чикиб кетади. Орадан бироз вакт ўтгач Лазиза ҳомиладор бўлади. Лазиза бу хабарни аввал онасига қўнгироқ қилиб айтади. Онаси Мубина опа кизи Лазизага уйга қайтишини айтганида Лазиза онасига уйда келин борлиги у билан чикиша олмаслиги айтади. Жорий йилнинг 8 апрель куни Лазизани кўзи ёрийди. Касалхонадан қўнгирок бўлганида Мубина опа зудлик билан шифохонага боради. Шифохонада Мубина опа Гузал исмли аёл билан танишиб хасратлашади. Суҳбат давомида кизи Лазиза эри билан урушиб уйидан чикиб кетганини ва бегона кишидан хомиладор бўлгани энди невараси ва кизини қишлоққа кандай олиб кетишини билмаслигини 2 неварасини олиб кетса кишлоққа шарманда бўлиб колишидан қўрқиб Гўзал билан анча сухбатлашади.

Суҳбат давомида Мубина опа Гўзалга ўз рақамини беради. Орадан ҳеч қанча вақт ўтмай Гўзал Мубина опага қўнгироқ қилиб бир жияни анчадан бери фарзанд кўрмаётгани ўз неварасини унга бериш ёки бермаслик ҳақида сўрайди. Бу фикр Мубина опага маъкул бўлади. 11 апрел куни Мубина опани тугилган кунига Гўзал ва у билан бирга яна бир аёл келади.

Дилноза Мубина опага неварасини унга беришини сўрайди. Мубина опа Дилнозага розилик бериб қизининг фуқаролик паспорти ва никох хатини бериб туғилган чақалоқ учун гувоҳнома тайёрлашни шунингдек Мубина опа ўзига 4 млн, қизига 4 млн беришларини айтади. Бу вокеа ҳақида Мубина опа қизи Лазизага айтганида Лазиза бошида рози бўлмайди. Шунда Мубина опа қишлоққа қандай қайтасан қандай бош кўтариб юрамиз деб айтади.

Шундан сўнг Лазиза боласини сотишга рози бўлади. 2021 йилнинг 12 апрел куни Мубина опа чақалоқни сотиб олмоқчи бўлган аёл Дилноза билан касалхонада учрашишади. Шу куни Мубина опа синглиси Мохира опа ва жияни Шохрухлар билан бирга касалхонага боради. Мохира опа ва жиянига чақалоқни бир фарзандсиз оилага беряпмиз деб айтишади. Мубина опа ичкарига кириб қизи ва чақалоққа жавоб сўраганида шифокорлар чақалоқнинг гувоҳномасини сўрашади. Мубина опа ўша куни чарчагани ва оёғи оғриганини айтиб Дилнозани гувоҳнома олиб келиши учун жўнатади. Бир оздан сўнг Дилноза гувоҳномани тайёрлаб олиб келади. Унга қадар Дилноза билан бирга келган аёлдан Мубина опа 8 млн пулларни олади ва чақалоқни Дилнозага беришади. Чақалоқни олиб кетишгандан сўнг Мубина опа қизи билан пулларни олишади ва синглиси билан бирга жинянини машинасига миниб йўлга чиқишганида ИИБ ходимлари томонидан тўхтатилади.

Олиб борилган тезкор ишлар натижасида гувоҳлар иштирокида Мубина опа ва қизи Лазизанинг ёнидан 4 млндан 8 млн пуллар холислар гувоҳлигида олиниб ҳужжатлаштирилади. Ўзбекистон Республикаси ЖПК тегишли моддаларига кўра ушбу жиноятни содир қилган Абдиева Мубина Тошпулатовнава қизи Саломова Лазиза Акрамовнага тайинланган озодликдан маҳрум этиш жазоси шартли ҳисобланиб 3 йил синов муддати белгиланди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован.