Бугун Effect.uz ахборот агентлиги мухбирлари Раҳматуллахўжа Насретдинов ҳамда Асадбек Комиловларнинг таваллуд куни шу муносабат билан уларни бутун ижодий гуруҳ қутлайди:

Сизларни туғилган кунингиз билан Effect.uz жамоаси чин дилдан табриклайди. Хаётингиз фақат бахтли ва қувончли онлардан иборат бўлиши учун барча ҳамкасбларингиз  сизга энг яхши тилакларини билдиради. Сизни келгусида қуёшнинг заррин нурларига йўғрилган хузурбахш кунларга етишишингизни, ҳар доим хозиргидай жасур, мард ва метиндай мустахкам ирода эгаси бўлиб қолишингизни ҳамда яқинларингизнинг сиз билан фахрланиб юришларини астойдил исаган бўлар эдик.

Ҳаётда учрайдиган хар қандай баланд чўққиларни бирин-кетин забт этиб, олдингизга қўйилган барча мақсадларга муваффақият ила эришишингизга ишонамиз. Энг асосийси, бахтли оилавий хаёт, яқинларингиз мехр-мухаббати ва умид-ишончи сизларга хамиша йўлдош бўлсин. Туғилган кунингиз билан!

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован.