Бугун Ўзбекистон спортчиларидан 5 нафари Олимпиадада ўз омадини синаб кўрди. Минг афсуски бугун ҳам қолган кунларга қараганда омадсиз якунланди.

Курашган спортчилар бокс, оғир атлетика, юнон-рум кураши ҳамда енгил атлетика бўйича куч синашди.

Бугун Токио-2020да иштирок этган спортчиларнинг натижалари билан танишинг:

Енгил атлетика – Даря Резниченко узунликка сакраш бўйича кураш олиб борди ва 15 спортчи орасида 13-ўринни эгаллади ҳамда Олимпиададан чиқиб кетди.

Юнон-рум кураши – Элмурот Тасмуродов илк босқичда украиналик Ленур Тениров билан куч синашди ва мағлубиятга учради.

Юнон-рум кураши – Мўминжон Абдуллаев илк босқичда ғалаба қозонди, аммо нимчорак финалда чилилик Фернандесдан мағлубиятга учради. Шу тариқа Абдуллаев Олимпиадада медалсиз қолди.

Оғир ателтика – Кумушхон Файзуллаев даст кўтаришда 101 кг силтаб кўтаришда 126 кг, умумий 227 кг тошни кўтарди ва 8-ўринни эгаллаб, Олимпиададан қуруқ қўл билан қайтадиган бўлди.

Бокс – Баҳодир Жалолов илк босқичда озарбайжонлик боксчи Муҳаммадни, бугун чорак финалда эса ҳиндистонлик Кумарни мағлуб қилди ва ярим финалга йўл олди. Жалолов ушбу ғалабаси эвазига Ўзбекистон делегациясига камида бронза медаль қўшиб қўядиган бўлди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован.