Қашқадарёда Ички ишлар органлари томонидан бир фуқарони органга олиб кетилиб уйига ўлик ҳолда топширилганига вилоят ИИБ муноасбат билдирди.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видео мурожаатга кўра, Қашқадарё вилояти Нишон туманида Каптарли МФЙда яшовчи фуқаро Муҳаммадиев Нурсоат ИИБ га ёзма равишда ҳеч қандай мурожаат бўлмаганига қарамасдан 25 июль куни 3 та милиция ходими томонидан мажбурлаб олиб кетилган.

Натижада, участкавой 26 июль куни соат таҳминан 01:30 ва 02:00 унинг турмуш ўртоғига фуқаро вафот этгани ҳақида хабар берган. Марҳумнинг яқинлари унинг мурдасини кўздан кечирганда орқа танаси қорайиб қонталаш аҳволдалигига гувоҳ бўлишган.

Улар мурда калтакланиб ўлган бўлиши мумкинлигини айтишмоқда. Бироқ, экспертиза хулосаси ҳали чиқмаган. Марҳумнинг маст бўлган ёки бўлмагани қоронғу. Ушбу воқеага вилоят ИИБ қуйидагича расмий муносабат билдирди:

“Маълум қиламизки, ҳолат вилоят ИИБ маъсул ходимлари ва Қарши туман прокуратураси томонидан ўрганилмоқда. Шу ўринда, ижтимоий тармоқ фаолларидан ички ишлар органлари ходимларининг фаолияти тўғрисида асослантирилмаган, нотўғри ёки ёлғон хабарларни тарқатмасликларини, бу учун қонунчиликда жавобгарлик белгиланганлигини эслатиб ўтамиз. Ҳолат юзасидан ўрганиш якуни билан қўшимча ахборот берилади”, — дейилади Қашқадарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабарида.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован.