Қашқадарё вилоят молия бошқармаси бошлиғи Файзулло Юсупов йиғилишда ходимга қўпол муносабатда бўлиб, “ҳайвон, эшаксан” дея ҳақорат қилгани айтилган хабарга Қашқадарё ҳокимининг матбуот котиби муносабат билдирди.

Унга кўра, Қашқадарё вилояти Молия бош бошқармаси бошлиғи Файзулла Юсуповни ходимлари билан ўтказган йиғилишида Косон тумани Молия бўлими бошлиғи Ш.Сафаровга нисбатан қўпол муомилада бўлганлиги тўғрисида ижтимоий тармоқларда тарқалган аудиоёзув вилоят ҳокимлиги томонидан ўрганиб чиқилган. Шунингдек, ҳолат вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Н.Эркаев раҳбарлигида Ф.Юсупов ва Ш.Сафаров иштирокида вилоят ҳокимлигида муҳокама қилинган.

Иш фаолиятида ходимларга нисбатан одоб-ахлоқ нормаларига амал қилган ҳолда хушмуомила муносабатда бўлиш ҳамда масалаларни қонун доирасида кўриб чиқиш юзасидан вилоят Молия бош бошқармаси бошлиғи Ф.Юсупов қатъий огоҳлантириш берилган.

Шунингдек, бу каби ҳолатларни вилоятнинг бошқа ташкилотлари раҳбарлари иш фаолиятида қайтарилишини олдини олиш мақсадида, раҳбарларнинг масъулиятини ошириш мақсадида, вилоят Молия бошқармаси бошлиғи Ф.Юсуповнинг масъулиятини кўриб чиқиш юзасидан Молия вазирлигига тақдимнома киритилган.

“Вилоят ҳокимлиги келгусида шу каби ҳолатларни олдини олиш мақсадида вилоят ташкилотларининг барча раҳбарлари билан ходимлар ва фуқаролар билан муносабатда бўлишда одоб-ахлоқ нормаларига риоя қилиши тўғрисида профилактик суҳбатлар ўтказилади”, дейилади матбуот котиби хабарида.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован.