Сурхондарё вилояти Жарқўрғон тумани ҳокимияти шу ҳудудда истиқомат қиладиган фуқаролар ўртасида содир бўлган жанжал юзасидан маълумот берди.

Жарқўрғон туман халқ таълими бўлими, шуни маълум қиладики, Жарқўрғон тумани “Қумқишлоқ” маҳалласида яшовчи фуқаро Қурбонов Бахтиёр Хасановичнинг фарзандлари Хасанов Озодбек ва Хасанов Бунёдлар билан шу маҳаллада яшовчи фуқаро Р. Д. ва Р. И. ҳамда Р. Б.лар ўртасида шу ҳудудда жойлашган далада ўзаро жанжал келиб чиққан. Бу жанжални эшитиб О.Х. ва Б.Х. ларнинг отаси Қ. Б., жанжал бўлаётган жойга етиб келган.

Шундан кейин бу жанжалга борган Б.Қ. нинг ўғли Х. О. телефон орқали Қ. Б. нинг укаси тумандаги  61-сонли умумтаълим мактаби директори Қ. П.ни чақирган. П.Қ. ўз навбатида эса Б.Қ. нинг қариндоши бўлган тумандаги 26-сонли умумтаълим мактаби директори Қ. Т.ни телефон қилиб чақирган.

П.Қ. ва Т.Қ. лар ушбу бўлаётган жанжални тинчитиш мақсадида етиб келишган ва ушбу жанжални тинчитишган. Бу борада ҳозирги кунда туман ИИБ ходимлари томонидан суруштирув ишлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Effect.uz ахборот агентлиги воқеа иштирокчиларидан интервью олиб мақола эълон қилган эди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован.