Чеченистон халқ артисти, хонанда Сан Жай бугун, 1 август куни Тошкент шаҳрининг Яккасарой туманида ҳашар ташkил қилди. Ҳозирги вақтгача Сан Жай бир қанча ҳашар ишларини ташкил қилиб келяпти. Ушбу ҳашар еттинчи бор ўтказилди. 20га яқин инсон Тошкент шаҳрининг тозалиги учун ҳаракат қилишди.

«Бугунги ҳашарда янги инcонлар ҳам ташриф буюришди, аста-секин одамлар келиб қўшилади. Кўчаларда ўзимиз яшаймиз, тозилигига эътибор берайлик, ака ўрнида ёки ука ўринида сизлардан илтимос қиламан. Бунинг учун ҳаракат қилишдан тўхтамаслик керак» – деди Сан Жай.

Сан Жай ҳашар ишларини яна давом этишини билдириб, ҳашарга ташриф буюрган инсонларга миннатдорчилик билдирди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован.