2021 йил 31 июль куни “Uzbekistan Helicopters” МЧЖ тижорат мақсадларида фойдаланиш учун янги вертолётлар тақдимотини ўтказди. Бу ҳақда “Uzbekistan Airways” ахборот хизмати хабар берди.

Таъкидланишича, Uzbekistan Helicopters UAT самолёт-таъмирлаш мажмуасида AIRBUS H-125 ва MI-8MTV вертолётлари тақдимотини ўтказган. Тадбир доирасида туризм соҳаси вакиллари, ОАВ ва блогерлар янги вертолётлар билан яқиндан танишдилар ва Тошкент-Белдерсой-Амирсой-Чимган-Тошкент йўналиши бўйлаб махсус танишув парвозини амалга оширганлар.

2021 йил февраль ойида транспорт вазири ўринбосари Жасурбек Чориев ҳамда Airbus International компаниясининг Шарқий Европа ва Марказий Осиё минтақаси бўйича вице президенти Жак Гарриг ўртасида Airbus Helicopters компанияси томонидан ишлаб чиқарилувчи тўртта вертолёт харид қилинаётгани эълон қилинган.

Бу вертолётлардан биринчиси 4 июнда, иккинчи 12 июнда Ўзбекистонга етиб келган ва шу кунгача расмийлаштириш жараёни ўтказилган. Келтирилган бу вертолётлар H-125 моделда бўлиб, октябрь ойида етиб келиши режа қилинган, H-130 моделдаги қолган иккита вертолётдан бирмунча йирикроқ ўлчамда бўлади.

2021 йил 31 июль куни вертолётларнинг тақдимот маросими бўлиб ўтди ва бу Ўзбекистонда фуқаролик авиациясининг янги йўналиши очилганини англатади. Тақдимот маросимида бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов ҳам иштирок этган.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован.