Кеча Ўзбекистонда коронавирус аниқланганлар сони 924 нафарга, пневмония қайд этилганлар сони эса 559 нафарга етди, COVID-19 дан 8 нафар бемор вафот этди. Бу ҳақида Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

2021 йил 30 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 129327 (+924) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг: 95 нафари Қорақалпоғистон Республикасида, 35 нафари Андижон вилоятида, 17 нафари Бухоро вилоятида, 99 нафари Жиззах вилоятида, 29 нафари Қашқадарё вилоятида, 20 нафари Навоий вилоятида, 35 нафари Наманган вилоятида, 94 нафари Самарқанд вилоятида, 28 нафари Сирдарё вилоятида, 102 нафари Сурхондарё вилоятида, 89 нафари Фарғона вилоятида, 47 нафари Хоразм вилоятида, 98 нафари Тошкент вилоятида, 136 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Бундан ташқари, кеча кун давомида 559 нафар кишида пневмония аниқланди.

Кеча кун давомида: Қорақалпоғистон Республикасида 50 нафар, Бухоро вилоятида 14 нафар, Жиззах вилоятида 95 нафар, Қашқадарё вилоятида 25 нафар, Навоий вилоятида 39 нафар, Наманган вилоятида 32 нафар, Самарқанд вилоятида 100 нафар, Сирдарё вилоятида 37 нафар, Сурхондарё вилоятида 104 нафар, Фарғона вилоятида 75 нафар, Хоразм вилоятида 42 нафар, Тошкент вилоятида 74 нафар, Тошкент шаҳрида 109 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 123164 (+796) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 8 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 874  нафарни ташкил қилди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован.