Токио Олимпиадасининг дзюдо баҳсларида жамоавий баҳсларга старт берилди. Ушбу жамоавий баҳсларда Ўзбекистон терма жамоаси ҳам иштирок этмоқда. Ўзбек спортчиларидан жамоавий баҳсларда 6 нафар аёл ва эркак дзюдочилар иштирок этди. Ўзбекистон бу баҳсда Нидерландия терма жамоаси билан кураш олиб борди.

Қайд этилган натижа:

+90 кг: Бекмурод Олтибоев –Хенк Гролни мағлуб қилди.

-57 кг: Диёра Келдиёрова Санне Верхагенга иппон билан мағлуб бўлди.

-70 кг: Гулноза Матниязова Санне ван Дийкени иппон билан мағлуб қилди.

-90 кг: Яккаликда бронза медали соҳиби Давлат Бобонов Ноел ван Тенд (иппон) мағлуб бўлди.

+70 кг: Фарангиз Ҳожиева Гусе Стинхаус (иппон) мағлубиятга учради.

+90 кг: Бекмурод Олтибоев (огоҳлантириш ҳисобига) Хенк Гролдан мағлуб бўлди.

Шу тариқа Ўзбекистон терма жамоаси 4:3 ҳисобида мағлубиятга учраб, жамоавий баҳсларда Олимпиададан чиқиб кетди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован.