Бугун 31 июль куни Олий Мажлис қонунчилик палатасининг медиастудиясида ЎзЛиДеп фракцияси депутати Расул Кушербаев ҳамда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари, “Миллий тикланиш” МК раиси Алишер Қодиров ўртасида депат ўтказилди. Бу ҳақда блогер Нурбек Алимов ўзининг Telegram саҳифасида маълум қилди.

Блогернинг ёзишича, у депутатларнинг розилигини олиб, дебат форматини қоидаларини тузиб чиқиб турганида, парламентдагилар унинг режаларини барбод қилишган.  Қолаверса блогернинг операторлари карантин туфайли киритилмаган.

Бугун Олий Мажлиснинг ўзини медиастудиясида бўлиб ўтди, кеча иккала депутатдан ҳам розилигини олиб, дебат форматини қоидаларини тузиб чиқаётганимда парламентдагилар тайёр “ошни” илиб кетишди. 

Аммо ҳақиқат шуки, мени ҳам таклиф қилишди, рози бўлдим, операторларимни олиб борсам фақат ўзингиз кирасиз, буёғи ковид деган банальный баҳоналарни қилишди.

Шундан кейин мен ҳам кирмадим, қайтиб кетдим. Кейин билишимча, Алишер Қодиров бахс бошланиш вақтини 2 соатга чўздирибди, биринчи менга лафз қилганини кеча ўз каналида ҳам айтиб ўтганди, шунинг учун анча пайт бошланмай турди бахс, мени кутишди.

Бунинг учун албатта ҳар икки депутатга рахмат. Аммо парламент “канешна” назоратни ўз қўлидан чиқаришни истамади, аслида бу бахс барча ОАВларни чақириб тўғридан тўғри эфирда бўлса зўр бўларди.

Мени мақсадим ҳам шу эди. Лекин кўриб турганингиздай халқ вакиллари ўтирадиган худуд халқдан узоқда ҳалиям. Бунга сабаб эса бу икки депутат эмас, парламентнинг ички тизимидир”, – деб ёзди блогер.

Шунингдек, Нурбек Алимов дебатда қатнашган бўлса-да кўнгилдагидек бўлиб ўтмагинини маълум қилди.

Албатта яна шуни такрор тан олиб айтишим керакки, мени бу бахсда қатнашишимга, ҳар қандай саволларни беришимга рози бўлишди, аммо оператор ва монтаж бегонаники бўлган ерда журналист ёки блогер одам ўзини тўлақонли бутун хис қилмайди.

Ҳар холда ушбу ғояни ўзим амалга оширмаган бўлсам ҳам у ўз мантиғий якунини топди. А так шу нарсани деб зўр бошқа идеалар келди. Канални кузатиб борораслар. Қизиғи ҳали олдинда дермиди”, – деб қўшимча қилди Алимов.

Дебат олдидан…

Расул Кушербаевни популист деб атаган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари, “Миллий тикланиш” МК раиси Алишер Қодиров бир кун олдидан дебат бўлишига қарши эмаслигини ўз саҳифасида ёзиб қолдирди.

Аввал ҳам айтганман, ҳозир ҳам айтаман: “Миллий Тикланиш” демократик партияси ва шахсан мен ҳамиша маданий дебатларга, баҳс мунозараларга ва конструктив мулоқотга очиқмиз!  Таклифни қабул қилдим.  Биз тўғри йўлдамиз ва буни юзма-юз баҳсда исботлаймиз!”, – деб ёзган эди Қодиров.

 Бунга жавобан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев ўзининг Telegram саҳифасида дебат бўлишига розилик берган эди.

“Дебат масаласидаги таклифга розиман, қабул қилдим”, – деб ёзган эди Кушербаев.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев Effect.uz’га интервью берган эди.

Мавзуга доир: 

“Сайловчиларим қандай аҳволдалигини биламан. Юрагим ачишади” – Расул Кушербаев

“Бунақа лидер одамнинг партиясида бўлишни ҳеч қачон хоҳламаган бўлардим” – Расул Кушербаев Алишер Қодировнинг таклифи ҳақида. МТДП Марказий кенгаши ЎзЛиДеПдан “калтабин баёнот”ни изоҳлашни сўрамоқда (видео)

«Дебат масаласидаги таклифга розиман, қабул қилдим» – Расул Кушербаев

«Биз тўғри йўлдамиз ва ҳар қандай дебатга тайёрмиз» – Алишер Қодиров

Расул Кушербаев ҳамда Алишер Қодиров дебат столига таклиф қилинди

“Популист” дейишдан олдин мен қилган ишнинг ўндан бирини бажариши керак”- Расул Кушербаев “шикарный” шароитда юрадиган Қодиров ҳақида

“Балони епди. Бутун Олий Мажлис билади. Бу қип-қизил ёлғон-ку…” – Расул Кушербаев уйдирма гаплар Партия раисига хос эмаслигини айтди

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован.