Effect.uz ахборот агентлигига 30 июль куни Наманган шаҳридан хусусий тадбиркор Инамов Саттор Ботирович томонидан мурожаат келиб тушди.

ФОТО: Effect.uz

Мурожаатчи Effect.uz'га бугун, 30 июль куни тахминан соат 09:00 – 10:00 атрофида Наманган вилояти Наманган шаҳри Шодлик МФЙ ҳудудида Тўрақўрғон ҳамда Ахси кўчаларига туташган “Шодлик” супермаркети ёнида жойлашган нотурар ҳудудда, Ички ишлар ходимлари ва фуқаролар ўртасида содир бўлган можароли вазият акс этган видеони жўнатди ва бир йилдан буён ҳал бўлмаётган масалани холисона ёритиб беришни сўради.

ФОТО: Effect.uz

 

ФОТО: Effect.uz

Хусусий тадбиркор Инамов Саттор Ботирович Effect.uz таҳририятидан ёрдам сўраркан, ушбу видеодан кейин, Наманган вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралари ходимлари бир-бирларини ҳимоя қилишларидан хавотирда.

ФОТО: Effect.uz

Шунинг учун Инамов Саттор Ботировичнинг адвокати Санжар Агаликов Effect.uz сайтидан мурожаатни холисона ўрганиб беришни сўради. Ҳозирда Effect.uz журналисти Аъзам Хўжақулов мурожаатчиларнинг муаммосини ўрганиш учун Наманганга йўл олган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сурхондарё вилоятининг Денов туманида ИИБ ходимлари фуқаронинг жинсий аъзоси орқа қисми кенгайгунча қийнаб, уни вафот этиш ҳолатигача калтаклашган эди.

Шундан сўнг Қорақалпоғистон Республикаси Тахиатош туманида ҳам ИИБ ходимлари фуқарони ўлдириб қўйгани ҳақида хабарлар тарқалди. Бироқ ИИВ матбуот хизмати раҳбари Шоҳруҳ Ғиёсов ушбу маълумотлар ҳақиқатга мос эмаслигини маълум қилди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован.