“Хорижга ташкиллаштирилган меҳнат миграциясига кетаётган фуқароларни рағбатлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори имзоланди.

“Спутник” нашри хабарига кўра, ҳужжатда хорижга ишга кетаётган фуқароларга ҳуқуқий, ижтимоий, ахборот маслаҳат ёрдами кўрсатиш ва моддий қўллаб-қувватлаш масалалари кўзда тутилган.

Қарорга мувофиқ, 2021 йил 1 сентябр-2012 йил 1 сентябрга қадар меҳнат мигрантларининг

– хорижий тиллар ёки касб бўйича малака имтиҳонларини топшириш (БҲМ 3 баробаригача), 2021 йилда малака имтиҳонлари харажатларини қоплаш учун 20 минг нафар меҳнат мигрантига 14,6 млрд сўм компенсация тўланади.

– йўл транспорт чиптаси (БҲМ 2 баробаригача);

– ишчи визаларини расмийлаштириш (БҲМ 5 баробаригача) харажатларининг бир қисми давлат ҳисобидан қоплаб берилади. Бунинг учун 1,2 млн сўм миқдорида компенсация тўлаш кўзда тутилган.

2021 йилда хорижий тил ёки касбга ўқиган фуқароларга транспорт чиптаси учун 490 минг сўм, транспорт чимтасини харид қилиш учун 69 минг нафар меҳнат мигрантига 33,6 млрд сўм миқдорида компенсация тўлаш режалаштирилган.

Бу йил хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи шахсларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси ҳисобидан 52 млрд сўм ажратилади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован.