ИИВ ЙҲХББ Матбуот хизматининг хабарига кўра, жорий йилнинг 29 июль куни соат тахминан 16:40 да Ургут тумани Устахона қишлоғи ҳудудидан ўтган йўлда юқори тезликда ҳаракатланган Lacetti бошқарувни йўқотиб, йўл четидаги уйнинг деворига бориб урилган.

ЙТҲ натижасида 24 ёшли ҳайдовчи ва машинадаги 16 ёшли йўловчи воқеа жойида вафот этди.

Мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован.