АҚШ Давлат департаменти маълумотларига кўра, Франция жосуслик хизмати 2009 йилдаёқ америкалик ҳамкасбларини Хитойнинг Ухан лабораториясидаги биологик хавфсизлик муаммолари ҳақида огоҳлантириб, унинг оқибати инсониятга катта кулфат келтириши мумкинлигини тахмин қилганди, дея хабар бермоқда “hudud24”.

Орадан ўн йил ўтиб, 2019 йилда катта эҳтимол билан айтганда айнан ушбу лабораториядан янги турдаги коронавирус инфекцияси – Covid-19 тарқалди.

Қайд этилишича, Париж ва Пекин ўртасида 2004 йилда Ухан шаҳрида юқори технологияли махсус лаборатория яратиш бўйича келишув имзоланган. Марказ ишга тушгач, францияликлар кўп йиллар давомида муассасада энг хавфли вируслар соҳасида ўтказилаётган тадқиқотлар устидан назорат ўрнатиб келган.

2017 йилда томонлар ўртасида келиб чиққан келишмовчилик ортидан Хитой франциялик мутахассисларни лойиҳадан четлаштириб, мамлакатдан чиқариб юборади. Бу воқеадан икки йил ўтгач, бугунги кунда бутун дунёни ларзага солаётган ўта хавфли вирус Уханда тарқалишни бошлаган.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован.