29 июль куни Олий мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев ҳамда Effect.uz мухбири YouTube ижтимоий тармоғи орқали жонли эфирда мулоқот қилишди. Effect.uz мухбири Кушербаевга:

“Бир пайтлар Қодиров сизни “Миллий тикланиш” партиясида кўришни хоҳлаган. Сиз нега унинг таклифини қабул қилмагансиз?” – дея савол берганида депутат қуйидагича жавоб берди:

“Чунки, мен приципларимни ўзгартирмайман. Мен бир жойда кетдимми, шу билан кетаман. Мен ярим йўлда у ёққа, бу ёққа ўтиб, депутатлигимни сақлаб қолиш учун нима шарт бўлса бажарадиган одам эмасман. Мен шу ЎзЛиДеПга кирдимми, тўғри, ўзимизни партияни ичида ҳам баъзан тушунмовчиликлар бўлади, баъзи ишларимни партиядагилар маъқулламайди. Яъни, баъзан фикрларим партияга ҳам қарши кетиб қолиши мумкин. Менинг борим шу, агар ЎзЛиДеП мени хоҳламаса, марҳамат унинг имконияти бор сафдан чиқариш ҳаракатини қилишга. Лекин асосий ғояларини қўллаб қувватлаганман ва маъқул деб билган ишларимни қилганман. “Миллий тикланиш” мени таклиф қилди деб ўтиб кетавериш менимча нотўғри бўлса керак. Сиёсий ирода деган нарсалар бор. У партиядан бу партияга ўтаверадиган инсонларни сиёсий беқарор одамлар деб ҳисоблайман. Таклиф учун хурсанд бўлганман. Аммо тўғри қилган эканман рад қилиб, чунки бунақа ЛИДЕР одамнинг партиясида бўлишни ҳеч қачон мен хоҳламаган бўлардим. Кейинги ҳаракатларининг орқасидан…” – деди Кушербаев.

 

Effect.uz мухбири Кушербаевга: “Диний эркинлик бўйича қонун муҳокамасида залда қатнашмаган экансиз? Бундан келиб чиқадики, сиз ёлғончимисиз? Агар сиз иштирок этганингизни тасдиқлай олсангиз Қодиров ёлғон гапирган бўлиб чиқадими? Асл ҳақиқатни эшитсак?” – дея савол берганида депутат қуйидагича жавоб берди:

“Балони епди. Қанақасига қатнашмаган бўлишим мумкин? Айнан ўша қонун муҳокамасида залда ўтириб, у билан тортишганман. Дониёр Ғаниев билан мен битта томон бўлганмиз, у эса бизга қарши турган. Диний таълимни сал эркинлаштириш масаласи бор эди ўша ерда. У қарши бўлган “террористлар” кўпайиб кетади, бошқа деб. Биз эса истаган инсон диний муассасаларда эркин таълим олсин дедик. Қодиров эса фақат диний идора ходимлари ўқиши кераклиги лозимлигини таъкидлади. Йўқ, сал эркинлаштиришимиз керак. Қанақа мантиқсизлик бу дея Дониёр иккаламиз у билан қаттиқ тортишганмиз. Алишер ака эса бизга қарши чиққан. Ўша пайтда мен залда бўлмай қаерда бўлган эканман? Уни бутун Олий Мажлис билади-ку, ахир? Бир қанча журналистлар ҳам бўлган бўлиши мумкин. Ўша ерда ўтирган инсонни “йўқ эди” дейиш бу қип-қизил ёлғон-ку…

Кейин ўша қонуннинг қанча муҳокамаларида иштирок этиб юрдим. Адлия вазирлигининг мутахассислари бор эди. Улар билан муҳокама қилдик.  Туриб-туриб, бу залда йўқ эди дейиш… Тавба қилдим. Менинг обрўйимни тушуришнинг бошқа йўллари бўлиши мумкин. Аммо ҳақиқатга яқин йўлдан фойдаланиш керак. Мен билаб турибман унинг бош мақсади мени обрўсизлантириш ва шу орқали ўзларига эътиборни жалб қилиш. Лекин буни ёлғон ишлатиб қилиш керак эмас. Тўғри, камчиликларим кўп бўлиши мумкин. Бироқ, менга мос бор ҳақиқатларни, камчиликларни айтиш керак-да. Унақа, қилиб оммани алдаш керак эмас. Яна бир гап, катта партиянинг раисига хос ишми оммани алдаш?!” – деди Кушербаев.

Эслатиб ўтамиз,  Расул Кушербаев “ЎзЛиДеПда Бош вазир Абдулла Арипов шунингдек, Актам Ҳаитов ҳам бор. Битта қизиқ савол туғилаяпти, нима учун улар қолиб кимсан “Миллий тикланиш”нинг раиси Алишер Қодиров сизга “тош” отишга уринмоқда?” деган саволга: “Уларга тош отиб кўрсинчи? Икки карра икки-ку. Масаласини ҳал қилиб қўяди. Президентга тош отиб кўрсин ёки бош вазирга… Қани кўрайлик. Уларга эмас менга “ташаяпди”. Нима менинг қўлимда милиция бормидики, йўлга солиб қўядиган ё бошқа куч бормиди? Қолганларга қилиб кўрсин қани? Уларда таъсир кўрсата олиш имконияти бор, менда эса бундай ваколат йўқ. Оддий депутатман. Аммо менгаям нималарнидир гапириш орқали катта шовқин-сурон кўтарса бўлади. Қолганлар билан ҳам шундай. Аммо унинг акс садоси яхшигина бўлади? Мен нима қила оламан?” – дея жавоб берган эди. Бунинг ортидан  МТДП Марказий кенгаши “ЎзЛиДеП – депутат Р.Кушербаевнинг Ўзбекистонни сиёсий обрўсига путур етказадиган,  одамларни чалғитишга хизмат қиладиган масъулиятсиз ва калтабин баёнотини изоҳлаши керак” деган талабни қўйди.

Бундан ташқари, “Ҳақиқатан ҳам Алишер Қодиров айтгани сингари “популист”мисиз?” – дея савол берилганида депутат Кушербаев қуйидагича жавоб берди:

“Мен оддий ҳамма қатори одамман. Кўпчиликка ёқмаган нарса менгаям ёқмайди, кўпчиликка ёққан нарса менгаям  ёқиши мумкин. Шунақа одамман. А энди, шундан келиб чиқиб, мен кўпчиликка ёқмаган нарсани айтаётганим популистликка кирса, марҳамат ким нима деса деяверсин. Лекин, мен қилган ишнинг ўндан бирини аввал қилиши керак.  Тўғриси, бир нарсани қойил қилмасдан туриб, орқадан гапириш умуман нотўғри.

Алишер ака  кўп ишларимни билмас экан, билмаса билмасин. Мен уларни мақтаниб айтаверишим керак эмас. Менинг сайлов округимдаги одамлар жуда яхши билади, кўриб турибди. Мен уларга ўхшаб “Мерседес”да юрмайман. Алоҳида катта кабинетда бир ўзим ўтирмайман. Менга умуман бундай қилиш керак эмас. Керак бўлса, давлат берган имтиёзлардан ҳам кечиб юборганман.

Битта хизмат уйини олиб қолганман. Чунки, виждоним қийналади. Менинг иш берувчиларим яъни, сайловчилар қандай аҳволдалигини кўриб турибман. “шикарный”  шароитларда юриб у “популист” ҳеч нарсани қилмайди дейдиган одам бўлиш учун билмадим қандай бўлиш керак? Инсофни ўзига берсин ҳаммани” – деди Кушербаев.

Яна бир катта воқеилик шундан ибортки, дебат масаласидаги сўровга Кушербаев ҳамда Қодиров бирдек рози эканликларини билдиришди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован.