Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари, «Миллий тикланиш» демократик партияси МК раиси Алишер Қодиров ҳамда Олий мажлис қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев ўртасидаги баҳсу-мунозаралар ҳақида хабар бериб ўтган эдик.

Шунингдек, кеча мазкур депутатлар ўзаро дебат столига таклиф қилинаётганлиги ҳақида маълум қилдик. Алишер Қодиров ўз телеграм саҳифасида “Миллий Тикланиш” демократик партияси ва шахсан ўзи ҳамиша бундай дебат ва мунозараларга тайёр эканлигини билдирар экан, ҳамиша тўғри йўлда эканлигини таъкидлади.

Аввал ҳам айтганман, ҳозир ҳам айтаман: “Миллий Тикланиш” демократик партияси ва шахсан мен ҳамиша маданий дебатларга, баҳс мунозараларга ва конструктив мулоқотга очиқмиз!

Таклифни қабул қилдим.

Биз тўғри йўлдамиз ва буни юзма-юз баҳсда исботлаймиз!”, – дейди Алишер Қодиров.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован.