Tesla компанияси дастурий таъминот янгиланишини ишлаб чиқди. Унда, бошқа янгиликлар қаторида, учта янги тил – рус, венгер ҳамда румин тиллари қўллаб-қувватланди, деб ёзмоқда Electrec нашри.

Янги дастурий таъминот электромобиль эгаларига YouТube, Netflix ва Hulu билан бир қаторда Disney+ стриминг хизматидан фойдаланиш имконини беради.

Дастур шунингдек, ҳайдовчининг хавфсизлигини таъминлаш учун барча ойналарни автоматик равишда ёпадиган, зарядлаш портини, ўчиргичларни, эшик қулфларини ва тўхташ сенсори сигналларини блокировка қиладиган ва автомоёка режимига эга бўлди.

Tesla шунингдек, ўрнатилган видеорегистратор тизимини оптималлаштирди. Янги дастурий таъминот туфайли, тизим ҳар сафар автомобиль потенциал хавфсизлик таҳдиди аниқланганда, масалан, бахтсиз ҳодиса ёки хавфсизлик ёстиғи жойлашганда, автоматик равишда видеони сақлай олади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован.