Ижтимоий тармоқларда “Аёлни хўрлаган адвокат” рукни остида тарқалган хабарлар Сурхондарё вилояти прокуратураси томонидан ўрганилди.

Аниқланишича, Бойсун туманида яшовчи ака-ука Б.Х. ва Т.Хлар 2021 йил 21 июль куни тахминан соат 16:00ларда Шўрчи тумани, “Совжиронбобо” маҳалласи ҳудудида акаси Р.Х.нинг турмуш ўртоғи Ф.Хурсандова ва унинг дугонаси М.Бобоеваларни учратиб қолиб, уларга “синглимнинг  тинчлигини нега бузяпсан, синглимни ҳаётига аралашма” деб, жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, қайчи билан уларнинг сочларини кесиб, эгнидаги кийимларини йиртиб, уриб-дўппослаб, Ф.Хурсандова ва М.Бобоеваларга “енгил тан жароҳати” етказишган.

Мазкур  ҳолат юзасидан  22.07.2021 йилда Шўрчи туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг  277-моддаси (безорилик) билан  жиноят иши қўзғатилган. Жиноят иши доирасида 2 нафар шахсга нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Шўрчи тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Тергов ҳаракатлари давомида бошқа иштирокчиларнинг ҳаракатларига ҳам ҳуқуқий баҳо берилади. Жиноят ишининг тергови вилоят прокуратураси томонидан алоҳида назоратга олинган.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован.