29 июлда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 213 278 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан: 1-босқич эмланганлар 145 873  нафарни, 2-босқич эмланганлар 47 185  нафарни, 3-босқич эмланганлар 20 220 нафарни ташкил қилди.

Айни кунгача мамлакатимизда жами 7 195 709 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан: 1-босқич эмланганлар 4 635 592   нафарни, 2-босқичда эмланганлар 1 834 411 нафарни, 3-босқич эмланганлар 725 706 нафарни ташкил қилди.

Шу кунгача тўлиқ эмланган фуқаролар 1 170 003  нафарни ташкил қилмоқда.

29 июль кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни: Фарғона вилояти (25 424 доза), Андижон вилояти (25 093 доза), Наманган вилояти (21 654 доза), Тошкент вилояти (19 977  доза) банд қилди.

Жами эмлашлар бўйича юқори кўрсаткичлар: Фарғона вилоятида 932 829 доза, Наманган вилоятида 932 538 доза, Андижон вилоятида 798 009 доза, Самарқанд вилоятида 668 463  дозани ташкил қилмоқда.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован.