Хабаринингиз бор, Ўзбекистон футзал терма жамоаси Таиландда бўлиб ўтаётган “Continental” кубогида иштирок этмоқда. Ўзбекистон ушбу турнирда “A” гуруҳида иштирок этди ва икки ғалаба, бир мағлубият билан гуруҳда иккинчи ўринни эгаллаган ҳолда ярим финалга чиқди. Ярим финалда қитъамизнинг энг кучли жамоаси Эрон билан куч синашди, аммо Баҳодир Аҳмедов шогирдлари мағлубиятга учради ва учинчи ўрин учун Миср билан куч синашадиган бўлди.

Учинчи ўрин учун ўйин бугун, 30 июль куни бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон терма жамоаси жуда яхши ҳаракат қилган ҳолда Миср терма жамоасини 4:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. Шу тариқа якунда Ўзбекистон “Continental” кубогида учинчи ўринни эгаллади.

Ушбу турнир асосан Жаҳон чемпионати олдидан машғулот вазифасини бажариб бериши зарур эди. Ўзбекистон терма жамоаси Жаҳон чемпионатига ушбу ўрин эвазига яхши кайфиятда борадиган бўлди.

Ўзбекистон 4:0 Миср

Голлар: Анасхон Раҳматов (дубль), Ихтиёр Ропиев, Акбар Усмонов.

Таркиб: Равшан Элибоев; Анасхон Раҳматов, Машраб Одилов, Акбар Усмонов, Ҳушнур Эркинов.

Рустам Умаров, Аббос Элмуродов, Даврон Чориев, Суннатилла Жўраев, Ҳусниддин Нишонов, Илҳом Ҳамроев, Ихтиёр Ропиев, Музаффар Аҳаджонов, Элбек Тўлқинов, Дилшод Раҳматов.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован.