Токио Олимпиадасининг аёллар ўртасидаги футбол мусобақасининг чорак финал баҳслари якунига етди. Ушбу босқичда айрим кучли деб эътироф этилган олимпия жамоалар мусобақани тарк этди. Ушбу босқичда ғалаба қозонга тўрт терма жамоа ярим финалда куч синашади.

Чорак финал жуфтликларида қайд этилган ва Олимпиадани тарк этган жамоалар:

Дастлабки ўйин Канада ва Бразилия аёллар олимпия жамоалари ўртасида бўлиб ўтди. Ушбу баҳс жуда ҳам қизиқарли ва муросасиз ўтди. Ўйиннинг асосий дақиқалари ҳисоб нурсиз дуранглигича қолди ва жамоалари пенальтилар сериясига юзланишди. Пенальтилар сериясида Канада жамоаси Олимпиада фаворитлари дея тан олинган Бразилияни 4:3 ҳисобида мағлуб қилиб, ярим финалга йўл олди.

Иккинчи баҳс Буюк Британия ҳамда Австралия жамоалари ўртасида бўлиб ўтди. Бу ўйинда Австралия жамоаси юқори даражада ҳаракат қилди ва 3:4 ҳисобида ғалаба қозонди.

Учинчи ўйинда Швеция мезбон Япония билан куч синашди. Европа қитъаси жамоаси ҳар томонлама японларни мағлуб қилди. Якуний ҳисоб 3:1 бўлди.

Охирги жуфтликда Нидерландия ва АҚШ терма жамоалари кураш олиб борди. Ушбу баҳсда ҳам асосий вақт жанговар 2:2 ҳисобида якунланди. Пенальтилар сериясида эса АҚШ жамоаси 4:2 ҳисобида ғалаба қозониб, ярим финалга йўл олди.

Ярим финал жуфтликлари:

АҚШ – Канада

Австралия – Швеция

Эслатиб ўтамиз, ярим финал ўйинлари 2 август куни бўлиб ўтади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован.