Хатлон вилоятининг Жахун туманида лагерь майдони 2,24 гектарни ташкил қилади. Бу ҳақида “Спутник” нашри хабар бермоқда.

Маҳаллий амалдор маълум қилишича, лагер вилоят ва республика бюджетлари, шунингдек бошқа манбалар ҳисобидан қурилади. Бундан олдин Тожикистон Фавқулодда вазиятлар Қўмитаси раҳбари ўринбосари Эмомали Иброхимзода мамлакат 100 мингта қочоқни қабул қилишга тайёр эканлигини маълум қилганди.

“Афғонистон чегараси яқинида жойлашган Тожикистон мудофаа вазирлиги полигонларида бугунги кунда Афғонистондан 100 минггача қочқинларни қабул қилиш ва жойлаштириш мумкин”, – деди Иброҳимзода.

ФВҚ раиси ўринбосари айтишига кўра, яқин вақт ичида Тожикистон жанубидаги Хатлон вилояти Кушониён тумани ҳудудида ва Тоғли-Бадахшон маъмурий маркази Хорог шаҳрида иккита махсус омборхона фойдаланишга топширилади. У ерда афғон қочқинлари учун чодирлар, кўрпа-тўшак, гигиена воситалари ва озиқ-овқатлар сақланади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован.