Биргаликдаги машғулотлар Афғонистон билан чегарадош ҳудуддаги Термиз полигонида бўлиб ўтади. Россия марказий ҳарбий округнинг тинчликпарварлик тузилмаси бўлинмалари ва махсус мақсадли бригадалари Афғонистон чегарасига яқин жойлашган Термиз полигонига этиб келишди. Бу ҳақда “Sputnik” хабар қилди.

Таъкидланишича, Россия ҳарбийлари Ўзбекистон қуролли кучлари билан қўшма машғулотларда иштирок этади.

“Ҳарбий хизматчиларни, қуроль-яроғ ва кийим-кечакларни этказиб бериш Самара халқаро ‘Курумоч' аеропортидан Ил-76 ҳарбий транспорт авиацияси самолёти томонидан амалга оширилди”, — дейилади хабарда.

Қўшма машғулотларнинг амалий ҳаракатлари давомида ҳарбий хизматчилар давлатнинг ва бутун Марказий Осиё минтақасининг яхлитлигини таъминлаш учун жанговар тайёргарлик вазифасини бажаради.

Эслатиб ўтамиз: Қўшма машқлар бугундан бошланади ва 10 августгача давом этади. Машғулотларда Россия ва Ўзбекистон Қроллли Кучларининг 1,5 мингга яқин ҳарбий хизматчилари иштирок этади. Шунингдек, ҳарбий техника, шу жумладан авиация ҳам жалб қилинади.

“Афғонистонда вазият кескинлигича қолмоқда: толибонлар олдинга силжиш ва ҳудудларни эгаллашда давом этмоқда. Вазият америкалик қўшинларнинг минтақадан олиб чиқилиши фонида ёмонлашди. Айни пайтда зиддиятнинг кучайиши Марказий Осиёнинг қўшни давлатлари учун хавф туғдиради”, — дейилади хабарда.

 

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован.