Сўнгги кунларда Олий мажлис қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев ҳамда Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари, «Миллий тикланиш» демократик партияси МК раиси Алишер Қодиров ўртасидаги баҳсу-мунозаралар қизиб бормоқда.

Аввалига Алишер Қодиров Кушербаевни “популист” деб аталган эди. Ўз навбатида Кушербаев “Effect.uz” сайтига берган интервьюси давомида бунга кескин тарзда ўз жавобини берди ва Қодиров тепадаги амалдорлар ҳақида гапира олмаслиги учун ўзи (Расул Кушербаев) орқали пиар қилаётганини айтиб ўтди.

Бу ҳолатга бефарқ бўлмаган Нурбек Алимов телеграм`даги канали орқали иккала депутатни дебат ўтказишга чақириб қуйидагича пост қолдирди.

Барчамизга маълумки сўнгги кунларда Олий Мажлис қонунчилик палатасининг шу икки депутати ўртасида полемика ва бахслар жуда авж олди. Турли интернет сайтларида Қодиров бугун гапирса, эртага Кушербаевнинг жавоби чиқмоқда.

Жаноблар, иккалангиз ҳам ўз партиясининг ғояларига содиқ ҳолда ҳаракат қиладиган камсонли депутатлардансизлар ва сўнгги пайтлардаги сиёсий микроклиматни белгилаб бермоқдасизлар. Келинглар бундай поёни йўқ алоҳида чиқишли бахсларни тугатиб, иккалангизни бир жойда, бир вақтда дебат столига таклиф қилсам.

Юзма-юз ўтириб бир бирингизга қандай саволлар ва эътирозлар бўлса халқ олдида, сайловчилар ва электорат олдида бемалол ушбу савол ва эътирозларни бериб очиқ дебат олиб борсангизлар. Очиқ бахслар эса кўп саволларга жойида ойдинлик киритиб беради.

Агар ушбу таклифга рози бўлсангиз, ўз платформаларингизда дебатни қабул қилиш ёки қилмаслик бўйича жавобларингизни кутаман. Техник томонларини ташкил қилишни эса ўз зиммамга оламан. Бошқа деталларини (сана, вақт, платформа) иккалангиз билан ҳам келишиб, тез кунларда ушбу дебатни амалга оширамиз” – дейилган постда.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован.