Собиқ “Реал Мадрид” футболчиси “Манчестер Юнайтед”га бориб қўшилишидан олдин барча футбол мухлислари, “Реал” раҳбарияти ва жамоадошлари билан хайрлашди:

“2011 йилда “Реал Мадрид”га қўшилганимдан бери, биз биргаликда деярли барча мусобақаларда ғалаба қозондик. Мен ушбу клуб сафида барча орзуларимга эришдим. Менга ўз маслаҳатларини аямаган барча мураббийларга, клуб ходимларига ва барча-барчага ўз миннатдорчилигимни билдираман.

Менга нисбатан доим меҳр-муҳаббат кўрсатиб келган, доимо қўллаб-қувватлаган ва ҳар қандай муваффақият учун курашишга мажбур қилган барча мадридликларга катта раҳмат.

Кийиниш хонасини дунёнинг энг яхши футболчилари билан бўлиш шарафига муяссар бўлдим. Мен беҳисоб ғалабаларга эришдим. Ўйлайманки, Мадридда ўз ўрнимни топганман. Бу мен учун катта шараф.

Барча испаниялик мухлисларга ва айниқса, менинг икки фарзандим туғилган Мадрид шаҳри аҳолисига миннатдорчилик билдирмоқчиман. Бу мамлакат менинг юрагимда қолади.

Бу ҳар томонлама ажойиб саёҳат эди. Мен бу ҳикояда ҳеч нарсани ўзгартирмаган бўлардим”, – деди Варан.

Эслатиб ўтамиз, франциялик футболчи Рафаэл Варан “Реал Мадрид” сафида 10 мавсум ҳаракат қилди. Варан ушбу мавсумлар давомида 360 ўйинда иштирок этди ва 17 бор гол уришга муваффақ бўлди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован.