29 июльга ўтар кечаси Қибрайда 1997 йилда туғилган фуқаро бир оиланинг тўрт вакилини ва уйидаги ёлланма ишчини ўлдириб кетди. Маълум бўлишича, гумон қилинган шахс ушланди. Бу ҳақида Бош прокуратура хабар бермоқда.

2021 йилнинг 29 июль куни, тахминан, соат 01:20ларда Қибрай тумани ИИБ навбатчилик қисмига Қибрай тумани, «Истиқбол» МФЙ, Ҳумо кўчасида яшовчи Эрназаровлар оиласида содир этилган қотиллик жинояти юзасидан келиб тушган хабарга кўра, тергов-тезкор гуруҳи ҳодиса содир бўлган жойга етиб борган.

Уйда ўткир тиғли, кесувчи-санчувчи жисм билан жароҳатланган ҳолдаги хонадон эгаси 1960 йил Тошкент вилоятида туғилган, миллати қозоқ бўлган Э.А.

Унинг катта қизи — 1986 йилда туғилган, миллати қозоқ, ажрашган ва икки фарзанди бор А.М.

Унинг кичкина қизи – 1988 йилда туғилган миллати қозоқ, турмушга чиқмаган Э.М.

Ўғли 1997 йилда туғилган ўғли, миллати тожик, уйланмаган Э.А.нинг мурдалари мавжудлиги аниқланган.

Шунингдек, мазкур хонадонга ёлланма қурувчи уста сифатида келиб, ишлаётган 1984 йилда Фарғона вилоятида туғилган К.К.нинг мурдаси ҳам топилган.

Содир этилган жиноят юзасидан ўтказилган тезкор суриштирув ишлари давомида олинган дастлабки маълумотга кўра ушбу жиноятни И.Ш. содир этганликда гумон қилинган.

Бош прокуратуранинг маълум қилишича, мазкур ҳолат юзасидан Тошкент вилояти прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми «а, ж» бандлари (ўта шафқатсизлик билан икки ёки ундан ортиқ шахсни қасддан ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилди.

Гумонланувчи шахс процессуал тартибда ушланган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован.