Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ахборот хизмати раҳбари Дурдона Очилова иштирокида ўтказилган брифингда давлат харидлари соҳасида ўтказилган ўрганишлар натижаларини эълон қилди.

Агентлик томонидан жорий йилнинг июнь-июль ойларида ўтказилган мониторинг тадбирларида Республика бўйича бюджет буюртмачилари томонидан қиймати 141 млрд. сўмлик 458 та танловда “Давлат харидлари тўғрисида”ги ва “Рақобат тўғрисида”ги Қонунларнинг талаблари бузилишига йўл қўйилганлиги аниқланди.

  • Андижон вилоятида 34,4 млрд. сўмлик (104 та);
  • Тошкент шаҳрида 19,5 млрд. сўмлик (51 та);
  • Тошкент вилоятида 13,9 млрд. сўмлик (50 та);
  • Сурхондарё вилоятида 13,8 млрд. сўмлик (43 та);
  • Самарқанд вилоятида 12,8 млрд сўмлик (50 та);
  • Қашқадарё вилоятида 12,5 млрд. сўмлик (41 та);
  • Жиззах вилоятида 8,3 млрд. сўмлик (20 та);
  • Бухоро вилоятида 7,3 млрд. сўмлик (33 та);
  • Хоразм вилоятида 5,3 млрд. сўмлик (18 та);
  • Навоий вилоятида 5,2 млрд. сўмлик (16 та);
  • Қорақалпоғистон Республикасида 3,4 млрд. сўмлик (11 та);
  • Наманган вилоятида 2,6 млрд. сўмлик (11 та)
  • Фарғона вилоятида 2,0 млрд. сўмлик (10 та) танловлар бўйича давлат харидларига оид қонунчилик талаблари бузилганлиги маълум бўлди.

Шунингдек, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ахборот хизмати раҳбари Дурдона Очилова Бухоро вилоятида 3 та объект таъмирлаш ишлари аниқланмасдан туриб якунлаганлиги аниқланганлигини маълум қилди.

Агентлик ходимлари томонидан ўрганишлар доирасида, Бухоро вилоятида таълим тизимидаги муассасаларда олиб борилаётган жорий таъмирлаш ишлари ўрганилганда, халқ таълими тизимидаги 3 та объектда 304 млн. сўмлик, мактабгача таълим тизимидаги 1 та объектда 28 млн. сўмлик жами 4 та объектда 332 млн. сўмлик қурилиш ва жорий таъмирлаш ишлари танлов ғолиблари аниқланмасдан туриб, якунланганлиги ёки таъмирлаш ишлари олиб борилаётганлиги аниқланди.

Шунингдек, Бухоро вилояти Олий таълим тизимидаги 5 та объектда жами 20,0 млрд. сўмлик қурилиш таъмирлаш билан боғлиқ тендер савдоларини ўтказиш жараёнида “Давлат харидлари тўғрисида”ги қонун талаблари бузилганлиги маълум бўлди”, – дейди Очилова.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован.