Ярим ўтказгич инқирози ва чип этишмовчилиги янги iPhone танқислигига олиб келиши мумкин. Бу ҳақда Apple маълумотларига асосланиб Reuters хабар бермоқда.

Бу прогноз Купертино технологик гигантининг молиявий натижаларини муҳокама қилиш чоғида пайдо бўлди. Apple 2021 йилнинг тўртинчи чорагида даромаднинг 36% ўсишини учинчи чоракда такрорлаши даргумонлигини тан олди.

Компания бунга чипларнинг этишмаслиги сабаб бўлганини айтди. Муаммо битта чипли тизимларга тааллуқли эмас, лекин этишмаётган компонентлар ҳозирги ва кейинги авлод iPhone`ларини яратишда ёрдамчи компонентлар сифатида жуда муҳим.

iPhone`нинг 13-серияси сентябрь ойида тақдим этилиши ва кузда сотувга чиқарилиши кутилмоқда. Смартфонга кичикроқ экран кесими, кучли процессор, такомиллаштирилган камералар ва бошқа янгиликлар киритилган.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован.