Фуқароларга кредит эвазига автомашиналарни олиб беришни ваъда қилиб, пулларини фирибгарлик билан ўзлаштирган “LR LAND ROVER” МЧЖ масъулларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақида Самарқанд вилояти ИИБ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Қашқадарё вилоятида яшовчи фуқаро вилоят ҳокимининг мессенжерига ариза билан мурожаат қилиб, 2020 йил май ойида Самарқанд шаҳри Даҳбет кўчасида жойлашган “LR LAND ROVER” МЧЖга кредит асосида “Jentra” русумли автомашина олиш учун мурожаат қилгангини, улар ўртасида шартнома тузилганидан кейин, маълум бир муддатга ушбу машинани бошқа бир фуқаро номига расмийлаштириб, жадвал асосида белгиланган муддатда тўловларни амалга ошириш шарти билан автомашинани берганлигини, у томонидан тўлов вақтида амалга ошириб келинаётганлиги, 2021 йил июнь ойида жамият директори М.М. унга телефон қилиб, “транспорт воситасини номингизга расмийлаштириб берамиз”, деб чақиртириб, автомашинани олиб қўйганлигини ва ҳозирги кунга қадар автомашинани расмийлаштириб бермасдан келаётганлигини билдирган.

Мазкур аризага асосан, Самарқанд вилояти ИИБ ЖҚБ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида, “LR LAND ROVER” МЧЖ рахбари М.М. юқоридаги ҳолатдан ташқари, бир қатор фуқароларни алдаб ишончига кириб, мол-мулкини қўлга қиритаётганлини аниқланди.

Жумладан,  Б.Ш. ва бошқалар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга ариза билан мурожаат қилиб, унда ушбу жамият директори М.М.

10-15 кун муддат ичида турли русумдаги автомашиналарни олиб беришни ваъда қилиб, улардан 2019 йил октябрь ойидан ва 2020 йил ноябрь ойига қадар бўлган даврда улардан 50 млн. сўмдан 120 млн. сўмгача пул маблағларини олиб, ҳозирги кунга қадар автомашина олиб бермасдан алдаб келаётганлиги боис, директори ва жамиятнинг бошқа ходимларига нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

Шунингдек, ўтказилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида, “LD LAND ROVER” МЧЖ  директори фуқароларга автотранспорт воситаларини 1 иш куни ва бошқа қисқа муддатларда сотиб олиб беришни ваъда қилиб, уларнинг ишончига кириб, 2019 йил октябрь ойидан 2021 йил май ойига қадар бўлган вақт оралиғида фирибгарлик йўли билан 16 нафар фуқаронинг жами 550.479.685 сўм пул маблағларини қўлга киритиб, фуқароларга автотранспорт воситаларини етказиб бермасдан ва ушбу пул маблағларини жамият ҳисоб рақамига кирим қилмасдан, ўзининг эҳтиёжларига сарфлаб юборганлиги аниқланган.

Мазкур юзасидан жорий йилнинг 29 июль куни Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан МЧЖ директори М.М. ва жамиятнинг бошқа масъул шахсларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб  дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован.