Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 195 миллион 886 мингдан ортиқни ташкил этмоқда, шундан 4 миллион 189 мингдан зиёд киши вафот этган (29.07.2021 йил Европа вақти билан соат 18:17 ҳолатига кўра).

Охирги сутка давомида дунёда коронавирус инфекцияси билан касалланишнинг 595 149 янги ҳолати аниқланди. 8 804 нафар бемор вафот этди.

Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги (30.07.2021 йил Тошкент вақти билан соат 11:21 ҳолати) маълумотларига кўра, дунёда касалликни 196 миллион 631 мингдан ортиқ одам юқтирган, улардан 4 миллион 199 мингдан ортиғи вафот этган.

Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича: АҚШ биринчи ўринда турибди, у ерда ЖССТ маълумотларига кўра 34,473 миллиондан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган.

Иккинчи ўринда Ҳиндистон (31,528 миллиондан ортиқ), учинчи ўринда Бразилия (19,749 миллиондан ортиқ), тўртинчи ўринда Россия (6,195 миллиондан ортиқ), бешинчи ўринда эса Франция (5,928 миллиондан ортиқ).

Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги маълумотларига кўра, дунё бўйича коронавирусга қарши 3 миллиард 998 миллиондан ортиқ доза вакцина қўлланилган.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован.