Давлат комиссиясининг 2021 йил 7 мартдаги 10-сон баёни билан 370та таълим йўналиши учун, 2 июлдаги 1-сон баён билан эса янги ташкил этилган 101та таълим йўналиши учун фанлар мажмуаси тасдиқланган бўлиб, Давлат комиссиясининг 27 июлдаги 2-сон баёни билан ушбу фанлар мажмуаси бирлаштирилиб тасдиқланган.

Бунда таълим йўналишларининг фанлар мажмуасига ўзгартириш киритилмаганлигини маълум қиламиз.

Ижтимоий тармоқларда эълон қилинган фанлар мажмуаси Давлат тест маркази масъул ходимларининг техник хатолиги туфайли нотўғри жойлаштирилган эди ва ушбу хатолик тўғриланди.

2021-2022-ўқув йили учун республика олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига мос тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси, тест топшириқлари сони ҳамда баҳолаш мезонлари билан юқоридаги қуйида танишишингиз мумкин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован.