Google ходимларининг катта қисмини офисга қайтариш режасини 18 октябргача қолдирди ва масофадан ишлаган ходимлар қайтганда ходимларнинг барчаси эмланган бўлиши кераклиги ҳақида эълон қилди. Бу ҳақида “Zamon” хабар бермоқда. Бунгача ходимларни 1 сентябрдан офисга қайтариш режалаштирилган эди.

Мажбурий вакцинация ҳақидаги талаб аввал Google штаб-квартираси ва АҚШдаги бошқа офислардаги ходимларга, кейинчалик эса қирқдан ортиқ давлатдаги бўлинмаларга тегишли бўлади.

Пичаи ишчилар маҳаллий қонунга кўра эмланиши, шунингдек, тиббий ва бошқа сабабларга кўра вакцина олинмаслик ҳолатлари ҳам инобатга олинишини таъкидлади.

Google раҳбари компанияда вакцинация даражаси юқорилигини таъкидлаган, аммо ходимларнинг қанчаси эмланганини очиқламаган.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован.