Ўзбекистон яқин келажакда Россиянинг “Спутник V” вакцинасини ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни режалаштирмоқда, дейди Россия Хавфсизлик Кенгаши котиби ўринбосари Рашид Нургалиев.

“Российская газета”га берган интервьюсида Нургалиев Россия МДҲ мамлакатларига табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятларни бартараф этиш, биологик таҳдидларга қарши кураш, хавфли юқумли касалликлар тарқалишида ёрдам ва қўллаб-қувватлашини таъкидлади.

“Таъкидлаш жоизки, COVID-19 пандемияси ушбу муаммони ҳал қилишнинг мураккаблигини кўрсатди ва бизнинг давлатимиз билан МДҲдаги шерикларимиз ўртасидаги ҳамкорликнинг устувор йўналишларини яна бир бор таъкидлади. Айнан МДҲ давлатларига Россия биринчи навбатда тестлар, дори-дармонларни етказиб берди, кенг қамровли услубий ва тиббий ёрдам кўрсатди”, – деди Нургалиев.

У “Спутник V” вакцинасидан МДҲ мамлакатларида фаол фойдаланиш бошланганини, Абхазия, Озарбайжон, Арманистон, Белорусия, Қозоғистон, Қирғизистон, Молдова, Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистон ва Жанубий Осетияда рўйхатдан ўтганлигини эслади.

“Белоруссия ва Қозоғистонда унинг ишлаб чиқарилиши Россия технологияларидан фойдаланган ҳолда ташкил этилган, Ўзбекистонда эса вакцинани ишлаб чиқаришни яқин келажакда бошлаш режалаштирилган”, – деди Россия Федерацияси Хавфсизлик Кенгаши котибининг ўринбосари.

Россия ва Ўзбекистон “Спутника V” ишлаб чиқаришни республикада маҳаллийлаштириш тўғрисида келишиб олдилар, ўзбек томони аллақачон дори ишлаб чиқариш учун жой танлаб бўлди, дейди Россия соғлиқни сақлаш вазири Михаил Мурашко РИА Новости`га.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован.