Тошкент вилоятининг айрим ҳудудларида «Ёшлар дафтари»га киритилган айрим фуқароларни дафтардан чиқаришда кўзбўямачиликларга йўл қўйилаётгани аниқланди. Бу бўйича «Zamon» информацион дастури орқали хабар берилди.

Маълум қилинишича, Ёшлар ишлари агентлиги томонидан дафтарга киритилган ёшлар турли йўллар билан рўйхатдан чиқарилгани бўйича вилоятнинг Зангиота туманида мониторинг ишлари олиб борилган.

Дастлаб туманнинг 3-секторига қарашли Хонободтепа кўчасида яшовчи дафтардан чиқариб юборилган Гулнора Қосимова исмли фуқаро иши ўрганилган. Фуқаро тумандаги шифохонага ишга жойлаштирилгани тўғрисида нотўғри буйруқ чиқарилгани аниқланган.

Қайд этилишича, у буйруқ асосида шифохонага ишга жойлаштирилмаган ва хусусий клиникада синов муддати остида фаолият олиб борган. Бундан ташқари, Гулнора Қосимованинг клиникада маош тўланиши билан боғлиқ муаммо сабаб ишламаётгани маълум бўлиб, ўрганиш ишлари давомида сектор фаолияти қониқарсиз деб баҳоланган.

Аввалроқ, мазкур хабарлар бўйича тарқалган видеороликни эълон қилган эдик.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован.