Бугун, 27 июль куни Ўзбекистон делегацияси учун Олимпиададаги баҳслар у қадар қониқарли бўлмади. Бугун курашга кирган спортчилардан фақатгина бир нафари Токио-2020 Олимпиадасида иштирокини давом эттирадиган бўлди.

Эртага, 28 июль куни яна Ўзбекистон шарафини 4 нафар спортчи ҳимоя қилади. Улар дзюдо (икки нафар) ҳамда бокс (икки нафар) спорт турлари бўйича курашга киришади.

Эртага курашга киришадиган спортчилар:

1.Гулноза Матниязова (дзюдо, аёллар -70 кг) – 07:00

2.Давлат Бобонов (дзюдо, эркаклар -90)

3.Миразизбек Мирзахалилов (бокс, эркаклар 52-57) – 08:36

4.Дилшод Рўзметов (бокс, эркаклар 75-81 кг) – 16:25

Эслатиб ўтамиз, соатлар Тошкент вақти билан кўрсатилган.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован.