Яқинда ПСЖ клубига бориб қўшилган “Реал Мадрид” собиқ футболчиси Серхио Рамос Килиан Мабппени мадридликлар сафига ўтмасликка кўндиришга уринмоқда, дея хабар бермоқда Diario AS.

Манбанинг хабарига кўра, Рамос француз футболчисига парижликларнинг асосий мақсади бўлган Чемпионлар Лигасида ғалаба қозониш учун қолиши кераклигини айтган.

Маълумот учун, Мбаппе “Реал Мадрид”га ўтиш учун ПСЖ таклиф қилган 32 млн евролик шартномасини қабул қилмаган эди.

Эслатиб ўтамиз, Серхио Рамос, ПСЖга ушбу ёзда келиб қўшилди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован.