Ижтимоий тармоқларда «Қизилсойда чўмилган аёл самосуд қилинди» сарлавҳаси билан видео тарқалган эди.

Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси ахборот хизмати маълум қилишича, мазкур ҳолат Паркент тумани ИИБ Навбатчилик қисмида 2021 йил 20 июль куни рўйхатга олинган.

Унга кўра, Паркент тумани, Невич маҳалласида яшовчи 1984 йилда туғилган фуқаро М.М.(аёл) маҳалла ҳудудидан оқиб ўтувчи «Қизилсой» сойида чўмилаётган 1987 йилда туғилган фуқаро Д.Г.(аёл)ни ёнига бориб, бу сувдан истеъмол қилишларини айтган ва у билан жанжаллашиб, Д.Г.нинг эгнида бўлган кийимларини зўрлик билан ечиб ташлаган. Уни уриб-тепиб тан жароҳати етказган.

Мазкур ҳолат юзасидан Паркент тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 277-моддаси 1-қисми ва 140-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Жараёнда албатта қонун устуворлиги ва қилмишга яраша жазонинг муқаррарлиги таъминланиб, батафсил маълумот берилиши айтилган хабарда.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован.