Шарқий Норвегия бўйлаб метеорит учиб ўтди ва кўпгина одамлар баланд овозда гумбурлашни эшитдилар. Кейин у қулади, дея хабар берди, Норвегия метеор тармоғига таяниб “РБК” нашри.

Дастлаб, 25 июль куни соат 01:08 да (Москва вақти билан 02:08) осмонда ёруғлик чақнашлари пайдо бўлганлиги ва тахминан беш сония давомида кўриниб туриши ҳақида хабар берилган эди. Хусусан, оловли шарни Ослодан кўриш мумкин эди. Метеоритнинг бир қисми Мудум ва Лиер коммуналари ўртасида Финнемарк қўриқхонаси ҳудудига тушган деб тахмин қилинган.

Астрономлар Камчатка устида метеорит портлашини тахмин қилишган. Кейинчалик, Норвегия метеор тармоғи бунга аниқлик киритди.

Метеорит биринчи бўлиб Осло шимолидаги Нордмаркдаги Киеркебергет тепалигидан 90 километр баландликда бўлган, у жануби-ғарбий йўналишда ҳаракат қилган. Кейин метеорит парчаланиб кетиб, тахминан 30 дақиқадан сўнг эрдан 23 километр баландликда бўлган. Унинг қулашини “кўпчилик ҳис қилган” кучли зарба билдирган. Бироқ, ҳеч ким зарар кўрмаган.

Норвегиянинг НОРСАР сейсмология маркази метеоритни соат 01:10 дан 01:15 гача аниқлаган. Март ойида Якутия осмонида нурли тўп кўринди. Бироқ, кейинчалик “Роскосмос” матбуот хизмати ёрқин метеор пайдо бўлишини атмосферада юқори даражадаги “Фрегат” ёниб кетганлиги билан изоҳлаган- 2009 йилда эса олтита сунъий йўлдошни орбитага олиб чиққан.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован.