Ҳукумат қарори (458-сон, 24.07.2021 й.) билан Қишлоқ хўжалиги бирлашмаларининг аъзолари, мева-сабзавот кластерлари иштирокчилари ва тадбиркорлик субъектларига маҳаллий шароитда етиштирилган интенсив кўчатлар (пакана ва ярим пакана) ҳамда пайвандтагларни сотиб олиш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун субсидия ажратиш тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Низомга кўра, субсидиялар кўчатлар ва пайвандтагларни сотиб олиш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун берилади (данак ва уруғдан кўпайтирилган пайвандтаглар бундан мустасно).

Субсидиянинг базавий ҳисоблаш миқдори сотиб олинадиган кўчатлар ва пайвандтагларнинг ҳар бир донаси учун қуйидаги миқдорларда белгиланади:

  • интенсив мева ва узум кўчати учун – 8 000 сўм;
  • пайвандтаг учун – 2 500 сўм.

Субсидия миқдори ток кўчатлари (хўраки ва кишмишбоп) учун 0,15, уруғли мевалар учун 0,50, данакли мевалар учун 0,75, ёнғоқ мевалар учун 1,00 коэффициентларни базавий ҳисоблаш миқдорига кўпайтириш йўли билан аниқланади.

Ҳар йили 1 ноябрга қадар лойиҳа ташаббускорларининг интенсив кўчатлар турлари, навлари ва миқдорига бўлган талабини аниқлаш мақсадида интенсив боғ ва токзор барпо этиш бўйича лойиҳаларнинг манзилли рўйхати шакллантирилади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован.